Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-май ойларида саноат ишлаб чиқариши таркибида энг катта улуш ишлаб чиқариш саноати ҳиссасига тўғри келиб, ҳажми 436,2 трлн сўмни ташкил этди.
Секциялар бўйича саноат ишлаб чиқариши ҳажми қуйидагича:
— ишлаб чиқариш саноати – 436,2 трлн сўм (86,2 %)
— тоғ-кон ва очиқ конларни ишлаш – 34,7 трлн сўм (6,9 %)
— электр газ буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш – 32,4 трлн сўм (6,4 %)
— сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш – 2,7 трлн сўм (0,5 %)



