Жорий йилнинг 27 август куни Миллий статистика қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг 35 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда Ўзбекистон халқ ҳофизи Оролмирзо Сафаров, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти аъзоси, профессор Отабек Алимардонов ҳамда Қўмита марказий аппарати ходимлари иштирок этди.

Учрашув давомида мамлакатимиз мустақиллик йилларида босиб ўтган тараққиёт йўли, Янги Ўзбекистонда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, миллий қадриятлар, Ватанга муҳаббат, юрт тақдирига дахлдорлик ва ватанпарварлик туйғуларининг аҳамияти хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди.

Шунингдек, тадбирнинг бадиий қисмида Ватанни, мустақилликни, тинчлик ва осойишталикни тараннум этувчи куй-қўшиқлар ижро этилди. Мусиқий чиқишлар тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият бағишлади.

Тадбир самимий мулоқот ва кўтаринки руҳда ўтиб, иштирокчиларда Ватанга садоқат, миллий ғурур, юртга дахлдорлик ҳамда мустақиллик неъматларини қадрлаш туйғуларини янада мустаҳкамлашга хизмат қилди.

