Миллий статистика қўмитасида ходимлар ўртасида китоб улашишга қаратилган хайрли ва маърифий ташаббус ўтказилди.

photo_2026-07-03_16-55-39_p42417

Лойиҳа доирасида қўмита ходимлари ўз шахсий кутубхоналаридан турли мавзудаги бадиий, илмий-оммабоп ва маърифий китобларни олиб келиб, ушбу эзгу ишга ўз ҳиссаларини қўшдилар.

p

Тўпланган китоблар Миллий статистика қўмитаси кутубхонасига жойлаштирилди. Эндиликда ушбу китоблардан қўмита ходимлари, амалиёт ўтаётган талабалар ҳамда китобхонликка қизиқувчи барча ходимлар фойдаланишлари мумкин.

p

Бундай ташаббуслар ходимлар ўртасида китобхонлик маданиятини ривожлантириш, маънавий муҳитни янада бойитиш ҳамда билим алмашиш анъанасини мустаҳкамлашга хизмат қилади.