Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июль ойларида Ўзбекистонга 46 та давлатдан қиймати 123,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган қарийб 28,5 минг тонна шоколад маҳсулотлари импорт қилинган.
Импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,6 минг тоннага ёки 6 фоизга ошган.
2026 йилнинг январь–июль ойларида Ўзбекистонга энг кўп шоколад маҳсулотлари етказиб берган давлатлар:
Россия — 19,5 минг тонна;
Украина — 2,2 минг тонна;
Қозоғистон — 914 тонна;
Беларусь — 805,2 тонна;
Литва — 746,2 тонна;
Туркманистон — 715,2 тонна;
Туркия — 569,5 тонна.
Бошқа давлатлар — 3 минг тонна.


