Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-июнь ойларида саноат ишлаб чиқариши таркибида энг катта улуш ишлаб чиқариш саноати ҳиссасига тўғри келиб, ҳажми 549,7 трлн сўмни ташкил этди.
Секциялар бўйича саноат ишлаб чиқариши ҳажми қуйидагича:
— ишлаб чиқариш саноати – 549,7 трлн сўм (86,3 %)
— тоғ-кон ва очиқ конларни ишлаш – 42,4 трлн сўм (6,7 %)
— электр газ буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш – 41,7 трлн сўм (6,5 %)
— сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш – 3,3 трлн сўм (0,5 %)



