Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 октябрь ҳолатига Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокида 22 029 та корхона фаолият юритмоқда.
Уларнинг 4 851 таси қўшма, 17 178 таси хорижий корхоналар ҳиссасига тўғри келади.
Охирги беш йилда хорижий инвестициялар иштирокида фаолият юритаётган корхоналарнинг умумий сони 1,5 баробарга ошган. Шунингдек, 2025 йилнинг мос даврига нисбатан уларнинг сони 4 841 тага ёки 28,2 фоизга кўпайган.
Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сони бўйича етакчи ТОП-10 давлат:
Хитой — 6 649 та;
Россия — 3 690 та;
Туркия — 2 410 та;
Қозоғистон — 1 378 та;
Жанубий Корея — 744 та;
Афғонистон — 740 та;
Озарбайжон — 519 та;
Тожикистон — 490 та;
БАА — 472 та;
Ҳиндистон — 455 та.


