Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 406,4 трлн сўмни ташкил этди.
Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 16,6 % га ошди.
Кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми асосий турлар бўйича қуйидагича:
Савдо хизматлари — 101,8 трлн сўм
Яшаш ва овқатланиш хизматлари — 69,1 трлн сўм
Транспорт хизматлари — 66,9 трлн сўм
Молиявий хизматлар — 65,6 трлн сўм
Алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари — 30,9 трлн сўм
Таълим соҳасидаги хизматлар — 14,5 трлн сўм
Кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар — 9,2 трлн сўм
Соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар — 7,3 трлн сўм
Шахсий хизматлар — 7,4 трлн сўм
Компьютерлар ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар — 5,1 трлн сўм
Ижара хизматлари — 5,1 трлн сўм
Меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар — 4,8 трлн сўм
Бошқа хизматлар — 18,8 трлн сўм



