Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистон хорижга қиймати 872,9 млн АҚШ долларига тенг бўлган 1 086,7 минг тонна мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилган.

Мева-сабзавот маҳсулотлари экспорти ҳажми 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 8,5 минг тоннага ошган. Экспорт қиймати эса ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 3 фоизга кўпайган.

Экспорт таркиби қуйидагича:

сабзавотлар — 504,3 минг тонна;

мева ва резаворлар — 158,5 минг тонна;

тарвуз ва қовун — 128,6 минг тонна;

мош — 35 минг тонна;

ерёнғоқ ва ёнғоқлар — 12,4 минг тонна;

бошқалар — 248 минг тонна.

p