Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–март ойларида Ўзбекистонда кузатилмайдиган иқтисодиётнинг ялпи қўшилган қиймати 102,7 трлн сўмни ташкил этди.
Унинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 22,9 % ни ташкил қилган.
Кузатилмайдиган иқтисодиёт таркиби қуйидагича:
Уй хўжаликлари ва жисмоний шахслар фаолияти — 69,1 трлн сўм,
ЯИМдаги улуши 15,4 %;
Яширин иқтисодиёт — 33,6 трлн сўм,
ЯИМдаги улуши 7,5 %.
Фаолият турлари бўйича уй хўжаликлари ва жисмоний шахслар фаолияти ҳамда яширин иқтисодиёт ҳажмининг таркибида қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги 81,1 %, хизматлар соҳаси 24,5 %, қурилиш 23,9 %, саноат 6,7 % ни ташкил этган.



