Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-май ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 533,1 трлн сўмни ташкил этди.

Хизматлар турлари бўйича ўсиш суръатлари қуйидагича:

молиявий хизматлар — 124,9 %;

алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари — 122,2 %;

таълим соҳасидаги хизматлар — 121,0 %;

ижара хизматлари — 117,6 %;

кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар — 117,5 %;

меъморчилик ва муҳандислик соҳасидаги хизматлар — 115,3 %;

соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар — 114,7 %;

яшаш ва овқатланиш хизматлари — 114,1 %;

савдо хизматлари — 114,0 %;

транспорт хизматлари — 113,3 %;

компьютер ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар — 113,0 %;

шахсий хизматлар — 111,6 %;

бошқа хизматлар — 115,8 %.

photo_2026-07-03_15-26-50_p71031