Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июль ойларида Ўзбекистоннинг импорт ҳажми 29,6 млрд АҚШ долларини ташкил этган.
Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 17,8 фоизга ошган.
Импорт таркиби қуйидагича:
Машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари — 9,7 млрд АҚШ доллари (+20,0 %);
Саноат товарлари — 4,4 млрд АҚШ доллари (+10,1 %);
Хизматлар — 3,6 млрд АҚШ доллари (+13,3 %);
Кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар — 3,6 млрд АҚШ доллари (+15,6 %);
Озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар — 3,3 млрд АҚШ доллари (+41,9 %);
Минерал ёқилғи, мойлаш материаллари ва шунга ўхшаш материаллар — 2,5 млрд АҚШ доллари (+10,7 %);
Турли хил тайёр буюмлар — 1,0 млрд АҚШ доллари (+14,0 %);
Ноозиқ-овқат хомашё, ёқилғидан ташқари — 909,8 млн АҚШ доллари (+14,1 %);
Ҳайвон ва ўсимликлар мойлари, ёғлар ва мумлар — 363,0 млн АҚШ доллари (+25,3 %);
Ичимликлар ва тамаки — 222,2 млн АҚШ доллари (+15,3 %).


