Миллий статистика қўмитасида ходимларнинг хорижий тил кўникмаларини ривожлантириш ҳамда оммавий нутқ маданиятини шакллантиришга қаратилган амалий машғулотлар ташкил этилмоқда.

p

Навбатдаги машғулот доирасида инглиз тили курсининг 1 гуруҳ тингловчилари иштирокида “Presentation session” ташкил этилди. Унда тингловчилар ўтилаётган инглиз тили дарслигидаги мавзу асосида ўзлари танлаган давлат ва унинг муайян соҳаси бўйича тақдимот тайёрлаб, уни инглиз тилида оммавий нутқ шаклида намойиш этдилар.

p

Мазкур амалий машғулот тингловчиларга нафақат инглиз тилида эркин фикр билдириш, балки маълумотларни таҳлил қилиш, уларни мантиқий кетма-кетликда тақдим этиш ҳамда аудитория олдида равон ва ишончли нутқ сўзлаш кўникмаларини мустаҳкамлаш имконини берди. Шу жиҳатдан, тақдимотлар статистик маълумотлар билан ишлаш жараёнини хорижий тил ўрганиш билан уйғунлаштиришга хизмат қилди.

p

Тақдимот жараёни инглиз тили курслари координатори Абдулҳай Жўраев томонидан баҳоланди. Машғулот якунида тингловчиларнинг чиқишлари таҳлил қилиниб, уларнинг ютуқ ва камчиликлари юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди ҳамда келгусида нутқ маданияти ва тақдимот кўникмаларини янада ривожлантириш бўйича зарур тавсиялар берилди.

p

Тадбир сўнгида энг юқори баҳоланган тингловчиларга махсус совғалар тақдим этилди.