Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025/2026 ўқув йили бошида Ўзбекистондаги умумий ўрта таълим ташкилотларида фаолият юритаётган ўқитувчилар сони 577,7 минг нафарни ташкил этган (ўриндошларсиз).

Ушбу кўрсаткич 2024/2025 ўқув йилига нисбатан 12,8 минг нафарга ёки 2,3 фоизга ошган.

Ўқитувчиларнинг 72,5 фоизи ёки 418,8 минг нафарини аёллар, 27,5 фоизи ёки 158,9 минг нафарини эркаклар ташкил этган.

Ҳудудлар кесимида ўқитувчилар сони:

Самарқанд вилояти — 65,1 минг нафар;

Қашқадарё вилояти — 65,1 минг нафар;

Фарғона вилояти — 60,6 минг нафар;

Сурхондарё вилояти — 52,3 минг нафар;

Андижон вилояти — 46,3 минг нафар;

Наманган вилояти — 42,6 минг нафар;

Қорақалпоғистон Республикаси — 40,7 минг нафар;

Тошкент вилояти — 40,2 минг нафар;

Хоразм вилояти — 35,1 минг нафар;

Тошкент шаҳри — 34,1 минг нафар;

Бухоро вилояти — 33,4 минг нафар;

Жиззах вилояти — 25,7 минг нафар;

Навоий вилояти — 22,3 минг нафар;

Сирдарё вилояти — 14,2 минг нафар.

ustoz-uzstat_p82878