Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь–июнь ойларида жами 127 241 нафар Ўзбекистон фуқароси туристик мақсадларда Туркияга сафар қилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 25,2 минг нафарга ёки 24,7 фоизга ошган.
Уларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимланиши қуйидагича:
саёҳат — 104 289 нафар;
қариндошларни йўқлаш — 19 629 нафар;
даволаниш — 1 608 нафар;
хизмат юзасидан — 967 нафар;
ўқиш — 748 нафар.



