Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистонда қарийб 64 трлн сўмлик қурилиш ишлари бажарилган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15,5 фоизга ошган.
Қурилиш ишлари ҳажми йиллар кесимида қуйидагича (январь-март):
2022 йил – 24 161,6 млрд сўм;
2023 йил – 27 602,0 млрд сўм;
2024 йил – 31 058,8 млрд сўм;
2025 йил – 52 896,3 млрд сўм;
2026 йил – 63 954,7 млрд сўм.



