Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистоннинг импорт ҳажми 16,4 млрд АҚШ долларини ташкил этган.

Импорт ҳажми 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 26,7 % га ўсган.

Мазкур даврда Ўзбекистон 150 дан ортиқ давлатдан товар ва хизматлар импортини амалга оширди.

2026 йилнинг дастлабки тўрт ойида Ўзбекистон импортидаги ТОП-10 давлатлар (АҚШ долларида):

—  Хитой – 5,3 млрд;

—  Россия – 3,1 млрд;

—  Қозоғистон – 1,4 млрд;

—  Корея Республикаси – 620,9 млн;

—  Туркия – 559,2 млн;

—  Ҳиндистон – 369,7 млн;

—  БАА – 361,1 млн;

—  Германия – 359,2 млн;

—  Беларусь – 274,8 млн;

— Туркманистон – 262,2 млн.

import_p47310_p74821_p26667