Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-август ойларида 29 548 нафар чет эл фуқаролари ўқиш мақсадида Ўзбекистонга келган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 15,3 минг нафарга ёки 2,1 баробарга ошган.
Мазкур даврда Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган чет эл фуқаролари сони мамлакатлар бўйича қуйидагича:
Туркманистон — 11 986 нафар;
Ҳиндистон — 6 163 нафар;
Тожикистон — 2 271 нафар;
Хитой — 1 311 нафар;
Покистон — 1 252 нафар;
Қирғиз Республикаси — 1 028 нафар;
Миср — 852 нафар;
Корея Республикаси — 732 нафар;
Филиппин — 620 нафар;
Бошқа давлатлар — 3 333 нафар.


