9 май — Хотира ва қадрлаш куни халқимиз учун ўтганларни ёд этиш, Ватан тинчлиги, озодлиги ва халқимиз фаровонлиги йўлида фидокорона хизмат қилган инсонларга чуқур ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш рамзидир.

p

Ушбу сана юртимизда тинчлик ва осойишталикни қадрлаш, кексаларни эъзозлаш, аждодларимизнинг жасорати ва матонатини ёдга олиш ҳамда ёш авлод қалбида ватанпарварлик туйғусини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этади.

p

Шу муносабат билан Миллий статистика қўмитаси жамоаси Тошкент шаҳридаги “Ғалаба боғи” ёдгорлик мажмуасида бўлиб, “Матонат мадҳияси” монументи пойига гул қўйди.

p

Тадбир давомида Ватан озодлиги, тинчлиги ва бугунги фаровон ҳаётимиз йўлида жасорат, матонат ва фидойилик кўрсатган юртдошларимиз хотираси ёд этилди. Уларнинг мардлиги, жасорати ва фидокорона меҳнати бугунги авлод учун юксак ибрат намунасидир.

p

Хотира ва қадрлаш — халқимизга хос эзгу фазилат. Аждодларимизнинг ибратли ҳаёт йўли, Ватанга садоқати ва фидойилиги бугунги ва келажак авлодлар учун ҳамиша маънавий жасорат мактаби бўлиб хизмат қилади.