Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 сентябрь ҳолатига Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 21 490 та корхона фаолият юритмоқда.

Уларнинг иқтисодий фаолият турлари бўйича сони қуйидагича:

− савдо соҳасида – 7 637 та;

 − саноат соҳасида – 4 177 та;

 − қурилиш соҳасида – 1 769 та;

 − ахборот ва алоқа соҳасида – 1 840 та;

 − яшаш ва овқатланиш бўйича хизматлар соҳасида – 945 та;

 − ташиш ва сақлаш соҳасида – 665 та;

− қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги соҳасида – 541 та;

− соғлиқни сақлаш ва ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида – 247 та;

− бошқа соҳаларда – 3 669 та.

photo_2026-09-18_11-43-43_p86740