Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2026 йилнинг 1 июль ҳолатига 1 квадрат километр майдонга ўртача 85,8 киши тўғри келган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 1,5 кишига ортган.
Йиллар кесимида Ўзбекистонда 1 квадрат километр майдонга тўғри келадиган аҳоли зичлиги (1 июль ҳолатига):
2022 йил – 79,3 киши;
2023 йил – 81,0 киши;
2024 йил – 82,7 киши;
2025 йил – 84,3 киши;
2026 йил – 85,8 киши.



