Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонда 373,4 мингта туғилиш қайд этилган.

Бу кўрсаткич 1991 йилда 723,4 минг нафарни ташкил этган бўлса, 2025 йилда 879,6 минг нафарга етган. 1991 йилдан буён энг юқори кўрсаткич 2023 йилда қайд этилган — 962,0 минг нафар.

Ўзбекистонда туғилишлар сони йиллар кесимида қуйидагича:

1991 йил — 723,4 минг нафар;

1995 йил — 678,0 минг нафар;

2000 йил — 527,6 минг нафар;

2005 йил — 533,5 минг нафар;

2010 йил — 634,8 минг нафар;

2015 йил — 734,1 минг нафар;

2020 йил — 841,8 минг нафар;

2021 йил — 905,2 минг нафар;

2022 йил — 932,2 минг нафар;

2023 йил — 962,0 минг нафар;

2024 йил — 926,4 минг нафар;

2025 йил — 879,6 минг нафар.

97fcd79e-fffd-4cfe-8106-ccb450962818_p72098