Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь–август ойларида жами 212 265 нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда Туркияга сафар қилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 30,5 минг нафарга ёки 16,8 фоизга ошган.

Уларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимланиши қуйидагича:

саёҳат — 176 137 нафар;

қариндошларни йўқлаш — 31 158 нафар;

даволаниш — 2 446 нафар;

хизмат юзасидан — 1 233 нафар;

ўқиш — 1 291 нафар.

turkey_p13579