Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги ташқи савдо айланмаси 598,1 млн АҚШ долларини ташкил этди.

Ташқи савдо айланмаси таркибида:

Экспорт — 84,2 млн АҚШ доллари

Импорт — 514 млн АҚШ доллари

Инвестициялар ва корхоналар:

Ҳиндистондан асосий капиталга ўзлаштирилган инвестиция ва кредитлар — 225,9 млн АҚШ доллари (январь-июнь ойларида)

Ўзбекистонда Ҳиндистон капитали иштирокидаги корхоналар сони — 439 та (2026 йил 1 август ҳолатига)

Туристик сафарлар (январь-июль):

Ҳиндистондан Ўзбекистонга келган туристлар — 32 462 нафар

Ўзбекистондан Ҳиндистонга борган туристлар — 12 003 нафар

Таълим мақсадидаги сафарлар:

Ҳиндистондан Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келганлар — 3 853 нафар

Ўзбекистондан Ҳиндистонга ўқиш мақсадида кетганлар — 44 нафар

u