Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-июль ойларида жами 26,1 минг нафар Германия фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 5,5 минг нафарга ёки 27 фоизга ошган.
Уларнинг сафар мақсадлари бўйича тақсимоти қуйидагича:
саёҳат – 23 138 нафар;
қариндошларни йўқлаш – 1 481 нафар;
хизмат юзасидан – 1 286 нафар;
тижорат – 132 нафар;
ўқиш – 54 нафар;
даволаниш – 1 нафар.


