Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 июль ҳолатига Ўзбекистонда фаолият юритаётган туроператорлар, турагентлар ва бошқа туризм соҳасида хизмат кўрсатувчи тадбиркорлик субъектлари сони 3 455 тани ташкил этган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 676 тага ёки 24,3 фоизга ошган.

Уларнинг сони йиллар кесимида қуйидагича (1 июль ҳолатига):

2022 йил – 1 918 та;

2023 йил – 2 071 та;

2024 йил – 2 585 та;

2025 йил – 2 779 та;

2026 йил – 3 455 та.

t