Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июль ойларида Ўзбекистонда кўрсатилган бозор хизматлари ҳажми 802,5 трлн сўмни ташкил этди.

Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан реал ҳисобда 16,7 фоизга ошган.

Хизмат турлари бўйича ўсиш суръатлари:

молиявий хизматлар — 124,5 фоиз;

меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлил соҳасидаги хизматлар — 123,6 фоиз;

алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари — 120,0 фоиз;

таълим соҳасидаги хизматлар — 118,4 фоиз;

кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар — 115,4 фоиз;

соғлиқни сақлаш соҳасидаги хизматлар — 115,3 фоиз;

савдо хизматлари — 115,2 фоиз;

яшаш ва овқатланиш хизматлари — 115,0 фоиз;

шахсий хизматлар — 114,4 фоиз;

транспорт хизматлари — 114,3 фоиз;

компьютерлар ва маиший товарларни таъмирлаш бўйича хизматлар — 111,3 фоиз;

ижара хизматлари — 110,7 фоиз;

бошқа хизматлар — 111,7 фоиз.

photo_2026-09-03_10-52-29_p18824