Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-июнь ойларида 21 042 нафар чет эл фуқаролари ўқиш мақсадида Ўзбекистонга келган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 11,5 минг нафарга ёки 2,2 баробарга ошган.

Мазкур даврда Ўзбекистонга ўқиш мақсадида келган чет эл фуқаролари сони мамлакатлар бўйича қуйидагича:

Туркманистон —  9 207 нафар;

Ҳиндистон —  3 723 нафар;

Тожикистон —  1 915 нафар;

Хитой —  951 нафар;

Қирғиз Республикаси —  834 нафар;

Покистон —  689 нафар;

Миср —  603 нафар;

Корея Республикаси —  526 нафар;

Филиппин —  367 нафар;

АҚШ —  302 нафар;

Бошқа давлатлар — 1 925 нафар.

g