Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 май ҳолатига Ўзбекистонда 580,9 мингта корхона ва ташкилотлар фаолият кўрсатмоқда.

Уларнинг сони ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 40,2 мингтага ёки 7,4 фоизга ошган.

Ҳудудлар кесимида фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони:

Тошкент шаҳри — 110 815 та

Тошкент вилояти — 54 874 та

Самарқанд вилояти — 53 724 та

Фарғона вилояти — 49 410 та

Қашқадарё вилояти — 44 492 та

Андижон вилояти — 35 605 та

Бухоро вилояти — 35 223 та

Наманган вилояти — 34 035 та

Хоразм вилояти — 32 895 та

Сурхондарё вилояти — 32 320 та

Қорақалпоғистон Республикаси — 29 682 та

Жиззах вилояти — 26 916 та

Навоий вилояти — 24 351 та

Сирдарё вилояти — 16 509 та

korxonalar-soni_p80692