Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонга қиймати 43,8 млн АҚШ долларига тенг бўлган 18,9 минг тонна қўй гўшти импорт қилинган.

Импорт ҳажми 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 5,2 минг тоннага ёки 37,7 фоизга ошган.

Мазкур даврда Ўзбекистонга энг кўп қўй гўшти етказиб берган давлатлар:

Қозоғистон — 16,9 минг тонна;

Монголия — 891,3 тонна;

Россия — 635,7 тонна;

Бошқа давлатлар — 517,2 тонна.