Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-июль ойларида Ўзбекистонда йирик корхоналар томонидан 137,7 трлн сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган.
Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 8,8 фоизга ошган.
Ҳудудлар кесимида озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми қуйидагича:
Тошкент шаҳри — 22,6 трлн сўм;
Тошкент вилояти — 18,5 трлн сўм;
Самарқанд вилояти — 17,6 трлн сўм;
Андижон вилояти — 10,5 трлн сўм;
Фарғона вилояти — 11,7 трлн сўм;
Бухоро вилояти — 7,7 трлн сўм;
Қашқадарё вилояти — 9,1 трлн сўм;
Наманган вилояти — 9,1 трлн сўм;
Қорақалпоғистон Республикаси — 6,2 трлн сўм;
Навоий вилояти — 5 трлн сўм;
Хоразм вилояти — 5,3 трлн сўм;
Сирдарё вилояти — 4,2 трлн сўм;
Сурхондарё вилояти — 5,9 трлн сўм;
Жиззах вилояти — 4,3 трлн сўм.


