Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилда Ўзбекистонда бир нафар аҳолига ўртача 19,2 квадрат метр уй-жой майдони тўғри келган.

Бу кўрсаткич 2010 йилда 15 квадрат метрни ташкил этган бўлиб, 15 йил давомида 4,2 квадрат метрга ёки 28 фоизга ошган.

Йиллар кесимида:

2010 йил — 15,0 кв. м;

2015 йил — 15,2 кв. м;

2020 йил — 16,0 кв. м;

2021 йил — 18,2 кв. м;

2022 йил — 18,5 кв. м;

2023 йил — 19,0 кв. м;

2024 йил — 18,9 кв. м;

2025 йил — 19,2 кв. м.

tashkent_p51531