Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Тошкент шаҳрининг ялпи ҳудудий маҳсулоти 226 трлн сўмни ташкил этган ва 2025 йилнинг мос даврига нисбатан 13,3 фоизга ўсган.
Шу даврда республика ялпи ички маҳсулоти шаклланишида Тошкент шаҳри 21,1 фоизлик улуш билан ҳудудлар орасида энг катта ҳисса қўшган.
Пойтахт ЯҲМ таркибида хизматлар соҳасининг улуши 67,9 фоизни ташкил этган. Бу республика ҳудудлари орасидаги энг юқори кўрсаткич ҳисобланади.
Тошкент шаҳри ЯҲМнинг тармоқлар бўйича таркиби:
хизматлар соҳаси — 67,9 %;
саноат — 20,1 %;
қурилиш — 12,0 %


