Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 апрель ҳолатига Ўзбекистонда 422 мингта тижорат ташкилотлари фаолият юритмоқда.
Улардан 335,1 мингтаси масъулияти чекланган жамиятлар (МЧЖ) бўлиб, бу умумий корхоналар сонининг 79,4 фоизини ташкил этди.
Ташкилий-ҳуқуқий шакли бўйича корхоналар сони қуйидагича:
Масъулияти чекланган жамиятлар – 335 077 та (79,4 %);
Хусусий корхоналар – 46 442 та (11 %);
Оилавий корхоналар – 36 378 та (8,6 %);
Акциядорлик жамияти – 640 та (0,2 %);
Бошқалар – 3 432 та (0,8 %).



