Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-март ойларида саноат ишлаб чиқариши таркибида энг катта улуш ишлаб чиқариш саноати ҳиссасига тўғри келиб, ҳажми 246,1 трлн сўмни ташкил этди.
Секциялар бўйича саноат ишлаб чиқариши ҳажми қуйидагича:
— ишлаб чиқариш саноати – 246,1 трлн сўм (+9,1 %)
— тоғ-кон саноати ва очиқ конларни ишлаш – 20,3 трлн сўм (+4,1 %)
— электр газ буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш – 21,3 трлн сўм (+3,1 %)
— сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш – 1,6 трлн сўм (+8,5 %)



