Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонда 2026 йилнинг январь-май ойларида 502,2 минг тонна автомобиль бензини ишлаб чиқарилган.
Мазкур даврда айрим турдаги саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми қуйидагича:
Кўмир – 1,6 млн тонна;
Дизель – 476,4 минг тонна;
Нефть – 261,9 минг тонна;
Табиий газ – 15,8 млрд куб.м;
Газ конденсати – 391,7 минг тонна;
Автомобиль двигателлари – 103,3 минг дона.



