Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистоннинг ялпи ички маҳсулоти ҳажми жорий нархларда 447,9 трлн сўмни ташкил этган.

ЯИМ таркибида:

тармоқларнинг ялпи қўшилган қиймати — 427,5 трлн сўм (95,4 фоиз);

маҳсулотларга соф солиқлар — 20,4 трлн сўм (4,6 фоиз).

Тармоқларнинг ялпи қўшилган қиймати таркибида:

хизматлар соҳаси — 240,1 трлн сўм (56,2 фоиз);

саноат — 124,9 трлн сўм (29,2 фоиз);

қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалиги — 36,2 трлн сўм (8,4 фоиз);

қурилиш — 26,4 трлн сўм (6,2 фоиз).

5