Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Европа иқтисодий комиссияси ва Миллий статистика қўмитаси ҳамкорлигида иқлим соҳасида самарали, инклюзив ва шаффоф чора-тадбирларни амалга ошириш учун статистика ва маълумотларни такомиллаштиришга бағишланган минтақавий семинар давом этмоқда.

24 сентябрь куни Миллий статистика қўмитасида ўтказилган сессияларда Қўмитада амалга оширилаётган трансформация ва модернизация жараёнлари, 2026–2030 йилларга мўлжалланган статистикани ривожлантириш миллий стратегияси, иқлим ўзгариши билан боғлиқ статистикани мувофиқлаштириш, иссиқхона газлари инвентаризацияси ва энергетика статистикаси масалалари муҳокама қилинди.

Шунингдек, қишлоқ хўжалиги, ўрмон хўжалиги ва ер ресурслари статистикаси бўйича халқаро экспертлар ва Миллий статистика қўмитаси мутахассислари иштирокида фикр алмашилди.

Минтақавий семинар 25 сентябрга қадар давом этади.



