2026 йил 22 сентябрь куни Тошкент шаҳрида Миллий статистика қўмитаси томонидан “Статистикани ривожлантириш – 2030” миллий стратегиясининг мазмун-моҳияти, аҳамияти, асосий мақсад ва вазифаларига бағишланган конференция ўтказилди.

dsc00168_p22502

dsc09998_p36576

Тадбирда давлат органлари, халқаро ташкилотлар ҳамда соҳа экспертлари иштирок этди. Конференция давомида Стратегияни амалга ошириш механизмлари, миллий статистика тизимини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари, маълумотларни бошқариш тизимини такомиллаштириш, шунингдек, манфаатдор томонларнинг келгусидаги вазифалари муҳокама қилинди.

dsc00008_p80832

dsc09539_p77238

Мазкур Стратегия Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 10 сентябрдаги “Статистикани ривожлантириш – 2030” миллий стратегиясини тасдиқлаш ҳамда рўйхатга олиш маълумотларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–190-сон Фармони билан тасдиқланган.

dsc09809_p55158

dsc09817_p13488

Стратегия 2026–2030 йилларда миллий статистика тизимини комплекс модернизация қилиш, расмий статистика маълумотларининг сифати ва ишончлилигини ошириш, халқаро стандартларга мос замонавий усулларни жорий этиш, рақамли трансформацияни жадаллаштириш ҳамда статистик маълумотларни фойдаланувчилар учун янада очиқ ва қулай шаклда тақдим этишга қаратилган. Ушбу мақсадларга эришиш учун Стратегияда миллий статистика тизимини ривожлантиришнинг 11 та стратегик мақсади белгиланиб, улар расмий статистика тайёрловчиларининг институционал салоҳиятини ошириш, статистика соҳасини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, маъмурий ва муқобил маълумотлардан самарали фойдаланиш, замонавий статистик усуллар ва рақамли технологияларни кенг жорий этиш, фойдаланувчиларга йўналтирилган статистикани ривожлантириш, коммуникацияни такомиллаштириш ҳамда кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш каби устувор йўналишларни қамраб олади.

Стратегияда маълумотлар сифатини оширишга алоҳида эътибор қаратилган. Бунда статистик маълумотларни тайёрлашнинг барча босқичларида ягона ёндашувларни жорий этиш, услубиятларни халқаро талабларга мувофиқлаштириш, метамаълумотларни такомиллаштириш ва статистик ишлаб чиқариш жараёнларини модернизация қилиш назарда тутилган.

dsc00028_p13937

Шу билан бирга, статистикани шакллантиришда анъанавий маълумот манбалари билан бир қаторда маъмурий, муқобил, геофазовий маълумотлар, катта маълумотлар ҳамда замонавий рақамли технологиялар имкониятларидан кенгроқ фойдаланиш Стратегиянинг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади.

Стратегияга мувофиқ, статистик ҳисоботларни босқичма-босқич мақбуллаштириш ҳамда мавжуд маъмурий маълумотлардан фойдаланиш кўламини кенгайтириш назарда тутилган. Жумладан, 2030 йилга қадар статистик ҳисобот шакллари сонини 47 тадан 38 тагача камайтириш, расмий статистикада мунтазам фойдаланиладиган маъмурий маълумотлар манбалари сонини 60 тадан 100 тагача етказиш мақсад қилинган.

dsc00092_p83688

Бу ёндашув статистик маълумотларни шакллантиришда давлат органларида мавжуд ахборот ресурсларидан самарали фойдаланиш, такрорий маълумот йиғишни камайтириш ҳамда статистик ишлаб чиқариш жараёнларининг самарадорлигини оширишга қаратилган.

Стратегияда инновацион статистик маҳсулотларни ишлаб чиқишга ҳам эътибор берилган. Хусусан, экспериментал статистикани ривожлантириш, маълумотлар илми ва сунъий интеллект имкониятларидан статистик таҳлилда фойдаланиш ҳамда замонавий технологик ечимларни босқичма-босқич амалиётга жорий этиш белгиланган.

Фойдаланувчилар билан ишлаш Стратегиянинг яна бир муҳим йўналиши ҳисобланади. Статистик маълумотларни очиқ, тушунарли ва фойдаланиш учун қулай шаклда тақдим этиш, маълумотлар саводхонлигини ошириш, фойдаланувчилар билан мулоқотни кучайтириш ҳамда статистик маҳсулотларни уларнинг эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда такомиллаштириш назарда тутилган.

dsc09876-2_p47367

Стратегиянинг мақсадли кўрсаткичларига кўра, 2030 йилга қадар расмий статистикадан фойдаланувчиларнинг қониқиш ва ишонч даражасини камида 80 фоизга етказиш белгиланган.

Шунингдек, кадрлар салоҳиятини ошириш, статистика ходимларининг маълумотларни таҳлил қилиш, замонавий рақамли технологиялар ва статистик усуллар билан ишлаш кўникмаларини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилган. Халқаро ўқув дастурлари, тренинг ва семинарларда статистика тизими ходимларининг иштирокини кенгайтириш режалаштирилган.

Стратегияни амалга ошириш уч босқичда ташкил этилади. 2026 йилда институционал-ҳуқуқий асосларни яратиш ва статистика тизимини модернизация қилиш учун зарур механизмларни шакллантириш, 2027–2028 йилларда замонавий статистик усуллар ва технологиялардан фойдаланишни кенгайтириш, 2029–2030 йилларда эса жорий этилган ечимларни мустаҳкамлаш ва тизимни барқарор ривожлантириш назарда тутилган.

Стратегиянинг муҳим мақсадли натижаларидан бири — 2030 йилга қадар Ўзбекистонни Жаҳон банкининг Статистика самарадорлиги индекси бўйича энг юқори натижага эга 50 та давлат қаторига киритиш ҳисобланади.

“Статистикани ривожлантириш – 2030” миллий стратегиясининг амалга оширилиши миллий статистика тизимининг институционал ва технологик салоҳиятини мустаҳкамлаш, статистик маълумотларнинг сифати ва очиқлигини ошириш ҳамда давлат бошқаруви, бизнес, илм-фан ва жамоатчиликни янада ишончли ва замонавий статистик ахборот билан таъминлашга хизмат қилади.

dsc00225-copy_p84355