Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 май ҳолатига Ўзбекистонда таълим соҳасида 8 555 та тадбиркорлик субъектлари фаолият кўрсатмоқда.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 2,2 мингтага ёки 34,1 фоизга ошган.

Мазкур кўрсаткич йиллар кесимида қуйидагича (1 май ҳолатига):

2022 йил – 6 443 та;

2023 йил – 6 478 та;

2024 йил – 6 370 та;

2025 йил – 6 380 та;

2026 йил – 8 555 та.