Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил январь-март ойларида Ўзбекистоннинг импорти ҳажми 12,2 млрд АҚШ долларини ташкил этган.

Импорт таркиби қуйидагича:

Машиналар ва транспорт асбоб-ускуналари — 4,1 млрд АҚШ доллари (+29,9 %)

Саноат товарлари — 1,7 млрд АҚШ доллари (+14,2 %)

Кимёвий воситалар ва шунга ўхшаш маҳсулотлар — 1,5 млрд АҚШ доллари (+21,5 %)

Озиқ-овқат маҳсулотлари ва тирик ҳайвонлар — 1,4 млрд АҚШ доллари (+45,9 %)

Хизматлар — 1,2 млрд АҚШ доллари (+17,9 %)

Минерал ёқилғи, мойлаш материаллари ва шунга ўхшаш материаллар — 1,2 млрд АҚШ доллари (+64,4 %)

Турли хил тайёр буюмлар — 441,8 млн АҚШ доллари (+43,7 %)

Ноозиқ-овқат хомашёси, ёқилғидан ташқари — 288,9 млн АҚШ доллари (+28,7 %)

Ҳайвон ва ўсимликлар мойлари, ёғлар ва мумлар — 158,1 млн АҚШ доллари (+46,0 %)

Ичимликлар ва тамаки — 71,3 млн АҚШ доллари (+42,6 %)

Бошқа товарлар — 177,9 млн АҚШ доллари (+ 2,3 баробар)

import_p47310_p35058