2026 йил 24 август куни Миллий статистика қўмитасида Туркия статистика институти (TurkStat) экспертлари иштирокида қишлоқ хўжалиги статистикасини такомиллаштиришга бағишланган беш кунлик ўқув курси бошланди.

Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TİKA) кўмагида ташкил этилган курсда Қўмита марказий аппарати, ҳудудий статистика бошқармалари ҳамда Кадрлар малакасини ошириш ва статистик тадқиқотлар институтининг 36 нафар ходими иштирок этмоқда.

Ўқув машғулотларини Туркия статистика институти экспертлари — Деврим Яған, Эмре Эрчин Сарисой, Али Аранчи ва Илкнур Серап Гўзел олиб бормоқда.

Курснинг дастлабки кунида иштирокчилар Туркия статистика тизими ва ташқи алоқалар фаолияти, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги маълумотларга бўлган эҳтиёжлар, асосий таъриф ва таснифлар, шунингдек, қишлоқ хўжалиги субъектлари реестри билан танишдилар.

Беш кунлик курс давомида деҳқончилик ва чорвачилик статистикаси, қишлоқ хўжалиги экинлари баланси, қишлоқ хўжалигининг иқтисодий ҳисоблари, нархлар статистикаси, озиқ-овқат хавфсизлиги каби муҳим йўналишларда тажриба алмашилади.
Ўқув курси 28 августга қадар давом этади.


