Жорий йилнинг 7 май куни Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида Миллий статистика қўмитасига бириктирилган ишсиз ёшлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди.
Учрашувда Миллий статистика қўмитаси раиси ўринбосари Л. Мирсоатов, Тошкент шаҳар статистика бошқармаси бошлиғи ўринбосари А. Азимов, маҳалла ёшлар етакчилари ҳамда ёшлар иштирок этди.



Мулоқот давомида ёшларни муносиб иш билан таъминлаш, уларнинг қизиқиш ва интилишларини қўллаб-қувватлаш, касб-ҳунар эгаллаши ҳамда таълим олиши учун зарур йўналишлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, ёшларнинг муаммо ва таклифлари тингланиб, уларни ҳал этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.


