Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025/2026 ўқув йили бошида Ўзбекистондаги олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабалар сони 1 млн 535 минг нафарни ташкил этган.
Бу кўрсаткич аввалги ўқув йилига нисбатан 102,2 минг нафарга ёки 7,1 фоизга ошган.
Талабаларнинг 782,9 минг нафарини аёллар, 752,1 минг нафарини эркаклар ташкил этган.
Талабалар сонининг йиллар кесимидаги динамикаси:
2021/2022 ўқув йили — 808,4 минг нафар;
2022/2023 ўқув йили — 1 042,1 минг нафар;
2023/2024 ўқув йили — 1 314,5 минг нафар;
2024/2025 ўқув йили — 1 432,8 минг нафар;
2025/2026 ўқув йили — 1 535,0 минг нафар.



