Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йил 1 август ҳолатига Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 20 973 та корхона фаолият юритмоқда.

Уларнинг 4 685 таси қўшма корхона, 16 288 таси хорижий корхона ҳисобланади.

Охирги беш йилда хорижий инвестициялар иштирокидаги фаолият юритаётган корхоналарнинг умумий сони 1,7 баробарга ошган.

Хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар сони бўйича етакчи ТОП-10 давлат:

Хитой — 6 241 та;

Россия — 3 512 та;

Туркия — 2 327 та;

Қозоғистон — 1 321 та;

Жанубий Корея — 730 та;

Афғонистон — 706 та;

Озарбайжон — 492 та;

Тожикистон — 467 та;

БАА — 453 та;

Ҳиндистон — 439 та.

p