Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-июнь ойларида 3,5 млн нафар Ўзбекистон фуқаролари туристик мақсадларда чет элга сафар қилган.

Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,5 минг нафарга ошган.

2026 йилнинг биринчи ярим йиллигида Ўзбекистон фуқаролари энг кўп борган ТОП-10 давлат:

Қирғиз Республикаси — 1 547 589 нафар;

Қозоғистон — 667 722 нафар;

Тожикистон — 619 515 нафар;

Россия — 183 759 нафар;

Саудия Арабистони — 153 591 нафар;

Туркия — 127 241 нафар;

БАА — 41 780 нафар;

Хитой — 36 502 нафар;

Миср — 25 905 нафар;

Вьетнам — 23 409 нафар.

yubtpesgt7wxza-fkfuq9iptcvtibad5_p30190