Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июль ойларида Ўзбекистон жаҳоннинг 200 дан ортиқ мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширди.
Мазкур даврда Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги ТОП-10 ҳамкорлар:
Хитой — 11,3 млрд АҚШ доллари;
Россия Федерацияси — 8,1 млрд АҚШ доллари;
Қозоғистон — 3,3 млрд АҚШ доллари;
Туркия — 1,6 млрд АҚШ доллари;
Афғонистон — 1,2 млрд АҚШ доллари;
Франция — 1,1 млрд АҚШ доллари;
Корея Республикаси — 1,1 млрд АҚШ доллари;
БАА — 928,7 млн АҚШ доллари;
Туркманистон — 779,4 млн АҚШ доллари;
Гонконг* — 776,8 млн АҚШ доллари.
* Хитойнинг махсус маъмурий ҳудуди.


