Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг 1 апрель ҳолатига кўра, республикада 61 мингта саноат корхоналари фаолият юритмоқда.
Улар асосий иқтисодий фаолият турлари бўйича қуйидагича:
- озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш – 12,2 мингта
- бошқа нометалл минерал маҳсулотлар ишлаб чиқариш – 8,5 мингта
- кийим ишлаб чиқариш – 6,2 мингта
- тайёр металл буюмлар ишлаб чиқариш – 4,9 мингта
- мебель ишлаб чиқариш – 4,2 мингта
- тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш – 3,7 мингта
- резина ва пластмасса буюмлар ишлаб чиқариш – 2,9 мингта



