Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь-апрель ойларида Ўзбекистоннинг чакана савдо товар айланмаси қарийб 165,9 трлн сўмни ташкил этди.
Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 22,9 % га ўсган.
1 май ҳолатига чакана савдо соҳасида фаолият кўрсатаётган тижорат корхоналари сони 101 182 тани ташкил қилди.
Мазкур даврда улгуржи савдо товар айланмаси 155,9 трлн сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 12,7 % ўсиш қайд этилди.
1 май ҳолатига республикамизда улгуржи савдо соҳасида 57 301 та тижорат корхоналари фаолият юритмоқда.



