Миллий статистика қўмитасининг дастлабки маълумотларига кўра, 2026 йилнинг январь–июнь ойларида Ўзбекистонда аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми 27 950,1 минг сўмни ташкил этди.

Бу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даврига нисбатан реал ҳисобда 6,6 фоизга ўсган.

Аҳоли жон бошига ЯИМ ҳажми йиллар кесимида қуйидагича (январь–июнь):

2022 йил — 12 458,1 минг сўм;

2023 йил — 14 576,7 минг сўм;

2024 йил — 18 126,0 минг сўм;

2025 йил — 23 890,2 минг сўм;

2026 йил — 27 950,1 минг сўм.

gdp-per-capita_p78723_p59874