Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, Ўзбекистонга 2026 йилнинг январь-май ойларида хориждан қиймати 19,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган 132 691 дона кондиционер импорт қилинган.
Импорт ҳажми ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 13,7 минг донага ёки 11,5 фоизга ошган.
Мазкур даврда Ўзбекистонга энг кўп кондиционер етказиб берган давлатлар:
Хитой – 128 021 дона
Қозоғистон – 4 644 дона
Туркия – 17 дона
Бошқа давлатлар – 9 дона



